Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигаси асосий босқичига чиқди
Sport
−
10:29 1123 1 minute
Кеча, 27 август куни Европа Конференциялар лигаси плей-офф босқичи жавоб учрашуви доирасида Беҳруз Капимов тўп сурадиган Швейцариянинг “Лугано” жамоаси ўз майдонида “Маккаби Тель-Авив” икки ўйин натижасига кўра мағлубиятга учратди. Натижада “Лугано” лига асосий босқичига йўл олди.
Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Биринчи баҳсда “Лугано” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонгани боис, швейцарияликлар икки ўйин якунларига кўра умумий 3:2 ҳисобида устун келиб, Конференциялар лигасининг умумий босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Мазкур учрашувда ўзбекистонлик ҳимоячи Беҳруз Каримов 82-дақиқада майдонга тушиб, “Лугано” сафидаги дебют ўйинини ўтказди. У Ренато Штеффен ўрнига майдонга тушди.
Шу тариқа, Беҳруз Каримов Европа клублар мусобақасидаги илк учрашувини ўтказди ва “Лугано” билан бирга Конференциялар лигасининг умумий босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.
Live
All