Байденнинг энг яқин маслаҳатгўйи ким экани очиқланди
World
−
23 March 2021 10447 1 minute
АҚШ Президенти Жо Байден АҚШнинг 44-Президенти Барак Обама билан мунтазам равишда бир қатор масалаларда мулоқот қилиб туради. Бу ҳақда Оқ уй Матбуот котиби Жен Псаки маълум қилган.
Псакининг фикрига кўра, Байден Обама билан бутун президентлик даврида алоқада бўлади.
Таъкидланишича, кўпинча улар телефон орқали суҳбат ўтказади.
Маълумот ўрнида, Байден Президент бўлганидан сўнг ўз жамоасини тузди, уларнинг орасида олдин Обама маъмуриятида ишлаган шахслар кўпчиликни ташкил этарди. Жумладан, Маъмурият раҳбари Рон Клайн, Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан, Молия вазири Жанет Йеллен ва Давлат котиби Энтони Блинкен.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August