Байден Россия билан муаммоли масалаларни муҳокама қилишга ваъда берди
World
−
26 January 2021 6795 1 minute
АҚШ Президенти Жо Байден Россия билан барча муаммоли масалаларни муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Манбага кўра, Оқ уй раҳбари аллақачон Россия Федерацияси билан боғлиқ барча муаммоли масалалар тўғрисида маълумот беришларини сўраган.
Байден Россия томони билан алоқаларида бу каби муаммоли масалаларни кўтаришдан "тортинмасликка" ишонтирган.
Сиёсатчи, шунингдек, Вашингтон Москва билан стратегик ҳужум қуролларини янада қисқартириш ва чеклаш чора-тадбирлари тўғрисидаги шартномани узайтириш масаласида ҳамкорлик қилиши мумкинлигини яна бир бор таъкидлаган.
Байден бу АҚШ манфаатларига мос келишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам АҚШнинг янги Президенти маъмурияти Россия билан тузилган стратегик ҳужум қуролларини янада қисқартириш ва чеклаш чора-тадбирлари тўғрисидаги шартномани беш йилга узайтириши ҳақида маълумот берилганди.
Маълумот ўрнида, стратегик ҳужум қуролларини янада қисқартириш ва чеклаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги шартнома Россия ва АҚШ томонидан 2010 йилда имзоланган. Бу иккала томоннинг стратегик ҳужум қуролларини қисқартиришни ўз ичига олади. У ўн йил муддатга тузилган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September