Байден Россия билан амалдаги ягона шартнома муддатини узайтирмоқчи

Олам 4714
image

АҚШнинг янги Президенти Жо Байден маъмурияти Россия билан тузилган стратегик ҳужум қуролларини янада қисқартириш ва чеклаш чора-тадбирлари тўғрисидаги шартномани беш йилга узайтирмоқчи. Бу ҳақда "The Washington Post"га асосланиб хабар берилган. 

"Президент Байден муддати тугашидан бир неча кун олдин дунёдаги иккита йирик ядро арсеналини чеклаб қўйган Россия билан тузилган амалдаги ягона шартномани беш йилга узайтиришга интилмоқда", дейилган хабарда. 

Қарор жорий йилнинг 5 февраль куни Вашингтон томонидан шартномани узайтиришнинг охирги муддати экани билан боғлиқ.

Маълумот ўрнида, стратегик ҳужум қуролларини янада қисқартириш ва чеклаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги шартнома Россия ва АҚШ томонидан 2010 йилда имзоланган. Бу иккала томоннинг стратегик ҳужум қуролларини қисқартиришни ўз ичига олади. У ўн йил муддатга тузилган. 

Ҳозирда Москва ва Вашингтон қуролларни назорат қилиш тизимини янада кенгайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 177
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×