“Бавария”га янги мураббий тайинланди

Sport

image

Англиянинг “Бёрнли” клуби бош мураббийи Венсан Компани “Бавария” устозига айланди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо Х'даги саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, Компани учун инглиз клуби мюнхенликлардан 10-12 миллион евро миқдорида товон пули олади. Бельгиялик мутахассиснинг немис клуби билан келишуви 2027 йилгача мўлжалланган.

Қайд этиш жоиз, “Бавария”ни жорий мавсум бошқарган германиялик Томас Тухель жамоани тарк этди. 

Маълумот учун, “Бёрнли” 2023/24 йилги мавсум якунида Англия Премьер-лигасидан тушиб кетди. Жамоа кейинги мавсумни Чемпионшипда ўтказади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends