“Бавария” англиялик футболчиси билан хайрлашади

Sport

image

Мюнхеннинг “Бавария” клуби марказий ҳимоячиси Эрик Дайер жорий мавсум якунида жамоани тарк этади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Англиялик футболчи фаолиятини Франциянинг “Монако” клубида давом эттириши мумкин.

31 ёшли Дайер ўтган йили июнь ойида “Бавария”га кўчиб ўтганди. Жорий мавсумда у барча турнирларда 25 та учрашувда қатнашиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. “Transfermarkt” интернет порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 8 миллион еврони ташкил қилади.

Бундеслиганинг 31-туридан кейин “Бавария” 75 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди ва кейинги турдаги ғалаба мюнхенликларга навбатдаги чемпионликни тақдим этади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends