Бастони “Барселона”га ўтишни кўриб чиқмоқда

Sport

−

image

Италиянинг “Интер” жамоаси марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони Испаниянинг “Барселона” клубига ўтишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Саша Тавольери маълум қилди.

Журналистнинг маълум қилишича, “Интер” 27 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилган. Бироқ ҳимоячи ва унинг вакиллари таклиф этилган шартлардан норози бўлган.

Бастони келаси йили “Барселона”га ўтишга тайёр. Аммо у аввалроқ режалаштирганидек, бу масалани каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик билан муҳокама қилмоқчи.

“Барселона” италиялик футболчига бўлган қизиқишини йўқотмаган ва унинг вакиллари билан алоқани сақлаб турибди. “Кўк-анорранглилар” яқин вақт ичида Бастонини сотиб олиш учун яна бир бор уриниб кўришни жиддий кўриб чиқмоқда.

“Transfermarkt” портали ҳимоячининг бозор қийматини 65 миллион евро деб баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” марказий ҳимоя чизиғини кучайтириш учун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов вариантини ҳам кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends