“Барселона” тарихида илк бор 1 миллиард евродан ортиқ даромад олди
Sport
−
11:39 591 1 minute
Испаниянинг “Барселона” клуби тарихида илк бор бир молиявий йил давомида 1 миллиард евродан ортиқ даромад олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берилди.
Каталонияликлар 2024-2025 мавсумида 994 миллион евро даромад олган эди. 2025-2026 йилда эса ушбу кўрсаткич 1 миллиард евродан ошди. Даромад ўсишида “Камп Ноу” стадионидан фойдаланишнинг тикланиши, ҳомийлик шартномалари ва клуб маҳсулотлари савдосининг рекорд даражага чиқиши муҳим омил бўлди.
Клубнинг 2025-2026 мавсуми учун дастлабки бюджети 1,075 миллиард евро даромадни кўзда тутган эди. Унда стадионга қайтиш ҳисобига қўшимча 50 миллион евро атрофида даромад олиниши ва мерчандайзинг тушумларини қарийб 200 миллион еврога етказиш режалаштирилган.
Шу тариқа, бир неча йил аввал жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келган “Барселона” иқтисодий тикланиш йўлида муҳим босқични босиб ўтди. Клуб 2018 йилда 1 миллиард евро даромад олишни стратегик мақсад сифатида белгилаган эди.
Айни пайтда “Барселона” президенти Жоан Лапорта раҳбарлигида клубнинг молиявий ҳолати яхшиланмоқда. Лапорта 2026 йилда яна президент этиб сайланган ва янги ваколат муддати 2031 йилгача давом этади.
Live
All