“Барселона” Рафинья билан шартномани узайтиради – Романо

Sport

−

image

Бразилиялик ҳужумчи Рафинья “Барселона” клуби билан янги шартнома имзолайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Манбага кўра, 29 ёшли футболчи каталонияликлар билан шартномасини 2030 йил июнь ойига қадар узайтирган. Барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, имзоланган. Агар режага мувофиқ бўлса, клуб янги шартнома ҳақида жорий йилнинг 9 октябрь куни расман эълон қилади.

Маълумот учун, “Барселона” Рафиньяни 2022 йилда Англиянинг “Лидс” клубидан тахминан 60 миллион еврога харид қилган эди. Бразилиялик футболчи жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 8 та учрашувда майдонга тушда ва 14 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” портали маълумотларига кўра, Рафиньянинг трансфер қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends