“Барселона” Мадридда “Атлетико”ни мағлуб этди

Sport

−

image

Кеча, 8 ноябрь куни Испания Ла Лигасининг 12-туридан ўрин олган марказий учрашув бўлиб ўтди. Унда “Барселона” сафарда “Атлетико Мадрид”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувнинг 10-дақиқасида Жулиано Симеоненинг голи “Атлетико Мадрид”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим якунига қадар “матрасчилар” яна бир нечта қулай имкониятларга эга бўлди, бироқ улардан фойдалана олмади. Бўлим сўнгида, 45-дақиқада Фермин Лопес ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда эса “Барселона” ташаббусни ўз қўлига олди. 66-дақиқада Фермин жамоасининг иккинчи голини киритиб, каталонияликларга ғалаба келтирди.

Шу тариқа, “Барселона” очколарини 33 тага етказган ҳолда турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. “Атлетико Мадрид” эса чемпионатдаги 7 ўйиндан иборат ғалабали сериясига якун ясади. Жамоа 28 очко билан 3-ўринда қолмоқда.

Каталонияликларнинг жорий мавсумдаги ягона мағлубиятига сабабчи бўлган “Реал Мадрид” 30 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Кейинги турда “Барселона” “Вильярреал”ни қабул қилади, “Атлетико” эса сафарда “Хетафе” билан ўйнайди. Ҳар икки учрашув жорий йилнинг 22 ноябрь куни бўлиб ўтади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends