“Барселона” Лаутаро учун таклиф тайёрламоқда
Sport
−
18:43 269 1 minute
Испаниянинг “Барселона” жамоаси Аргентина терма жамоаси ва “Интер” клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг трансфери учун дастлабки тафлини тайёрламоқда. Бу ҳақда “El Chiringuito” хабар берди.
Манбанинг хабар беришича, каталонияликлар дастлабки таклифни тайёрламоқда. Унинг қиймати 100 миллион евродан ошмайди. 28 ёшли аргентиналик ҳужумчи ҳам каталонияликлар сафига ўтишга тайёр. Бироқ “Барселона” ҳали “Интер” билан трансфер бўйича келишувга эришиши керак.
Аввалроқ, каталонияликлар Жулиан Альварес бўйича “Атлетико Мадрид” билан келиша олмаган эди. Лаутаро билан боғлиқ вазиятда ҳам худди шундай муаммо мавжуд: “Барселона” миланликлар билан келишувга эришиши лозим. Айни пайтда “Интер” аргентиналик ҳужумчини сотиш ниятида эмас.
Маълумот учун, Лаутаро Мартинес ўтган мавсумда “Интер” сафида 41 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Аргентиналик футболчи 2018 йилдан буён “Интер” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У шу вақт давомида клуб сафида 376 та ўйинда 175 та гол урган ва 56 та голли узатма берган.
Live
All