“Барселона”га қарши Негрейра иши расман ёпилди
Sport
−
11:59 183 2 minutes
Испания Қироллик футбол федерацияси Ҳакамлар техник қўмитасининг собиқ вице-президенти Хосе Мария Негрейра билан боғлиқ “Барселона”га қарши интизомий иш расман ёпилди. Бу ҳақда “Cadena SER” нашри хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, “Барселона”нинг собиқ футболчиси Жерар Лопес ва “Барселона Атлетик” ёшлар жамоасининг собиқ вакили Тони Алонсо кеча, 13 ноябрь куни эрталаб кўрсатма берган. Ҳар иккиси ҳам Негрейранинг ўғли томонидан тайёрланган ҳисоботлар фойдали бўлганини тасдиқлади. Уларнинг кўрсатмаларидан сўнг, “Барселона” ишни расман якунлаш учун бир нечта молиявий ҳисоботларни тақдим этиши керак.
2023 йилда “Барселона” Негрейрага тўловларни амалга ошириш орқали пора беришда айбланган эди. ОАВ маълумотларига кўра, 2001-2018 йиллар давомида Негрейра “Барселона”га ҳакамлик масалалари бўйича маслаҳат бергани учун тахминан 7 миллион евро олган.
“El País” нашри хабар беришича, Ҳакамлар техник қўмитаси собиқ вице-президентига тегишли компания клуб офисига конвертлар етказиб берган. Уларда ёзма ҳисоботлар ҳамда “Барселона”нинг навбатдаги Ла Лига ёки Испания Кубогидаги учрашувини бошқариши режалаштирилган ҳакамнинг видеоси бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал Мадрид” UEFA штаб-квартирасига “Негрейра иши” бўйича ҳисобот тақдим этиб, “Барселона”дан 23 та соврин олиб қўйилишини талаб қилганди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November