“Барселона”га гол урган Тьюрам ЕЧЛ тарихига кирди
Sport
−
01 May 2025 5010 1 minute
Франция терма жамоаси ва “Интер” клуби ҳужумчиси Маркус Тьюрам Европа Чемпионлар лигаси ярим финалларида урилган энг тезкор гол муаллифига айланди. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.
Манбага кўра, 1 майга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси ярим финали илк ўйинида “Барселона” ва “Интер” ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Учрашувнинг 30-сониясидаёқ меҳмонлар ҳужумчиси Маркус Тьюрам ҳисобни очди ва ЕЧЛ тарихида ярим финалларда урилган энг тезкор гол муаллифига айланди. Ўйин жанговар 3:3 ҳисобида якунланди.
Маълумот ўрнида, Чемпионлар лигаси тарихидаги энг тезкор голни 2007 йилда “Бавария” ҳужумчиси Рой Макаай Мадриднинг “Реал” клуби дарвозасига киритган.
Live
All