“Барселона” футболчиси хочсимон жароҳат олди

Sport

image

Испаниянинг “Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Руни Бардагжи машғулот вақтида тиззасидан хочсимон жароҳат олди. Бу ҳақда “Sports.es” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, швециялик қанот ҳужумчиси майдонда бошқа футболчи билан тўқнашмасдан йиқилган ва кучли оғриқ сабабли машғулотни давом эттира олмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 20 ёшли футболчи тизза боғламидан жиддий жароҳат олган бўлиши мумкин. Унда олд хочсимон боғлам (ACL) узилгани тахмин қилинмоқда. Бироқ бу маълумот ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ. Жароҳатнинг аниқ тури ва оғирлик даражаси тиббий текширувдан сўнг маълум бўлади.

Агар ACL жароҳати тасдиқланса, Бардагжи тахминан 10 ойгача футболдан четда қолиши мумкин. Бу ҳолатда швециялик футболчи 2027-2028 йилги мавсум бошига қадар “Барселона”га ёрдам бера олмайди.

Қайд этиш жоизки, Бардагжи аввал ҳам тиззасидан жиддий жароҳат олган. 2024 йил май ойида у “Копенгаген” сафида ўйнаётган пайтида олд хочсимон боғламини узиб олган ва қарийб бир йил футболдан четда қолган.

Маълумот учун, Руни Бардагжи 2025 йил ёзида “Копенгаген”дан “Барселона”га кўчиб ўтган. Каталония клуби швециялик футболчи билан 2029 йилга қадар шартнома имзолаган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic