“Барселона” “Астон Вилла”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Sport

−

image

Кеча, 3 ноябрь куни UEFA Чемпионлар лигасининг тўртинчи тури доирасидаги бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Унда Испаниянинг “Барселона” жамоаси ўз уйида  Англиянинг “Астон Вилла” жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувнинг 7-дақиқасида каталонияликлар ҳисобни очди. Ламин Ямаль ҳужумдаги фаол ҳаракатлари ортидан гол уришга муваффақ бўлди. Бу унинг Чемпионлар лигасидаги 14-голи бўлиб, Ямаль мусобақа тарихида 20 ёшгача бўлган футболчилар орасида энг кўп гол урган рекордчига айланди.

Иккинчи бўлимда Рафинья 52 ва 64-дақиқаларда гол уриб, дубль қайд этди ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Натижада, “Барселона” тўртта ўйинда учта ғалабага эришди. Жамоанинг Чемпионлар лигасидаги ҳозирча ягона мағлубияти Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клубига қарши учрашувда қайд этилган. Париждаги баҳс мезбонлар фойдасига 4:2 ҳисобида якунланган.

Унаи Эмери бошчилигидаги “Астон Вилла” жорий Чемпионлар лигасидаги илк мағлубиятини қабул қилди. Испания ва Англия клублари тўққиз очкодан жамғарган ҳолда айни дамда турнир жадвалида иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаб турибди.

Кейинги ўйинда “Барселона” Европа клубларининг энг нуфузли мусобақасида дебют қилаётган Озарбайжоннинг “Сабаҳ” жамоасига қарши сафарда майдонга тушади. Учрашув жорий йилнинг 25 ноябрь куни бўлиб ўтади. Бир кун олдин “Астон Вилла” сафарда Туркиянинг “Галатасарой” клубига қарши ўйнайди. 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends