“Барселона” “Арсенал” ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда
Sport
−
11:58 470 1 minute
Испаниянинг “Барселона” жамоаси “Арсенал” клуби ҳужумчиси Виктор Гёкерешни трансфер қилиш имкониятини ўрганмоқда. Швециялик футболчи каталонияликлар қизиқиш доирасига тушган. Бу ҳақда журналист Хосе Альварес маълум қилди.
Манбага кўра, “Барселона” 28 ёшли ҳужумчини ПСЖга кўчиб ўтган Ферран Торреснинг ўрнига асосий номзодлардан бири сифатида кўрмоқда.
Каталония клуби жорий трансфер ойнасида Гёкерешни қўлга киритиш имкониятини ўрганишни бошлаган.
“Барселона” учун асосий масала футболчининг трансфер қиймати бўлиши мумкин. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, Гёкерешнинг бозор қиймати 65 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. “Арсенал” эса швециялик ҳужумчини ўтган ёзда Лиссабоннинг “Спортинг” клубидан қарийб 67 миллион еврога харид қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” Ферран Торреснинг ПСЖга трансферидан тахминан 50 миллион евро даромад олганди. Энди каталонияликлар ушбу маблағнинг бир қисмини янги ҳужумчи трансферига йўналтириши мумкин.
Live
All