“Барселона” аъзоси ҳам сафдан чиқди

Sport

−

image

“Барселона” вингери Ферран Торрес ноябргача майдонга қайтмайди. Бу ҳақда “Diario Sport” хабар берди.

Манбага кўра, испаниялик футболчи “Алавес” билан баҳсда ўнг сонининг орқа қисмидан жароҳат олган. Энди у бир ой майдонга туша олмайди.

Торрес 6 октябрь куни бўлиб ўтган  “Алавес”-“Барселона” учрашувининг олтинчи дақиқада алмаштирилди. Унинг ўрнига Эрик Гарсия баҳсни давом эттирди. Ханси Флик шогирдлари Роберт Левандовскининг хет-трики эвазига рақибларини мағлуб этди.

Жорий мавсумда Ферран Торрес Ла Лиганинг 8 ўйинида битта голли узатмани амалга оширди. Испаниялик футболчи ўтган мавсумни “Жирона” сафида ўтказди ва Ла Лиганинг 30 та ўйинида 5 та гол урди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал” ҳимоячиси Дани Карвахаль жиддий жароҳат олиб, сафдан чиққани хабар қилинганди. 

Ҳозирда “қироллик клуби” ҳимоячи позициясига футболчи қидирмоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends