Банкларда доллар курси 11 400 сўмга яқинлашди

Local

image

Бугун, 16 мартдан эътиборан Ўзбекистондаги баъзи тижорат банкларида доллар 11 385 сўмдан сотила бошланди. Бу мамлакатда доллар курси тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир.

Тижорат банкларида доллар 11 200 – 11 385 сўмдан сотилмоқда. Ўз навбатида банклар долларни 11 335 – 11 100 сўмдан сотиб олмоқда.

Маълумот учун, Марказий банк томонидан ўрнатилган расмий курсга кўра, 16 мартдан 1 АҚШ доллари 11 150,12 сўмга тенг. Кеча доллар курси бирдан 117,09 сўмга кўтарилган.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда доллар курси 2 мартдан бери (фақатгина 7 март куни пасайган) кўтарилиб келмоқда. Сўнгги кунларда сўмнинг долларга нисбатан қадрсизланиши тезлашди.


Rate Count

300

Rating

3

Rate this article

Share with your friends