Бандлик агентлиги ходими 20 000 доллар пора билан ушланди

Local

image

Бир нечта фуқарони Японияга юбориш учун фирибгарлик йўли билан 20 000 АҚШ доллари олган хусусий бандлик агентлиги ходими ҳибсга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

“R.W.” хусусий бандлик агентлиги ходими Н.С. фуқаро У.Ж.нинг 4 нафар танишларини ўзининг юқори турувчи ташкилотлардаги танишлари орқали Япония давлатига ишга юбориш учун имтиҳонлардан ўтказганлигини важ қилиб, ҳар бир фуқаро учун 5 000 АҚШ долларидан жами 20 000 АҚШ доллари беришини талаб қилиб олган вақтда ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Rate Count

84

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends