Азмун АҚШ ва Исроил билан ҳамкорликда айбланмоқда
Sport
−
27 March 5388 1 minute
Эрон расмийлари мамлакат терма жамоаси футболчиси Сардор Азмуннинг мол-мулкини унинг АҚШ ва Исроил билан алоқалари туфайли мусодара қилмоқчи. Бу ҳақда “Fars” хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, ушбу рўйхатда Азмундан ташқари яна 15 киши бор. Эрон расмийлари уларни “террорчи, Америка ва Исроил билан ҳамкорлик қилаётган ёлланма аскарлар” ёки “Исроил ва Қўшма Штатлар билан боғлиқ ёлланма аскарларни қўллаб-қувватловчи шахслар” деб таърифлаган. Хабарларга кўра, ушбу шахсларнинг барчаси мамлакат ташқарисида яшайди.
Хусусан, жорий йилнинг 28 февраль куни АҚШ ва Исроил томонидан Эрон ҳудудидаги айрим нишонларга зарбалар берилгани, бунинг ортидан Эрон ҳам жавоб зарбалари йўллагани минтақадаги хавфсизлик вазиятини мураккаблаштирганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Сардор Азмунни Бирлашган Араб Амирликлари етакчилари – Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум ва Муҳаммад бин Зайд ол-Наҳаён билан тушган суратларини ижтимоий тармоқларда эълон қилгани сабаб Эрон терма жамоадан четлаштирганди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September