“Атлетик”га қарши бир тайм ўйнаган Шомуродовга неча балл берилди?
Sport
−
14 March 2025 4750 1 minute
Европа лигаси 1/8 финали жавоб ўйини доирасида “Атлетик”-“Рома” ўртасидаги баҳсда римликлар сафида иккинчи тайм бошида майдонга тушган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов 6 баллга лойиқ кўрилди.
Кеча, 13 март куни бўлиб ўтган учрашувда энг паст баллни римликлар таркибида 11-дақиқадаёқ қизил карточка олган Мац Хуммельс олди ва у 3 баллга лойиқ кўрилди. “Рома”даги энг юқори баҳони ярим ҳимоячи Паредес олди ва унга 7.7 балл берилди. Баҳсдаги энг юқори баллни “Атлетик” вингери, дубль муаллифи Нико Уильямс олди ва у 9.2 баллга лойиқ кўрилди.

Маълумот ўрнида, чорак финал дастлабки ўйинлари 10 апрель ва жавоб ўйинлари 17 апрель куни бўлиб ўтади. Бильбаоликлар ушбу босқичда “Рейнжерс”га қарши майдонга тушади.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August