Арманистонда ЕОИИдан чиқишдан бошқа танлов йўқ – Пашинян

World

−

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Европада интеграциялашув йўлида республикада Евросиё иқтисодий иттифоқидан (ЕОИИ) чиқишдан бошқа танлов йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда у бугун, 5 ноябрь куни ўтказилган брифингда сўз очди.

“Ушбу босқичда бизда ЕОИИдан чиқишдан бошқа чиқиш йўли йўқ. Бироқ жараён шундай ривожланмоқдаки, 2027–2028 йилларда биз расман Европа Иттифоқига аъзо бўлиш жарёнини бошлаш илтимоси билан ЕИга мурожаат қиламиз”, дейди Пашинян.

Унинг сўзларига кўра, республика ЕОИИдан чиқишга тайёргарликни бошламаган.

“Биз ЕОИИдан чиқишга тайёргарликни бошламадик, биз ваъда қилганимиздек, халқимизга муқобил вариантларни таклиф қилишга тайёрланяпмиз. Халқимиз танлов қилиш имкониятига эга бўлиши керак. Биз ЕОИИдан чиқмоқчи эмасмиз, бироқ биласизки, ушбу тузилма бўйича шерикларимиз ташқи сиёсий курсимизни белгилаш ва референдум ўтказиш масаласини кўтармоқда. Мен айни дамда референдум ўтказиш учун асослар йўқлигини маълум қилдим. ЕОИИдан чиқиш ва ЕИга кириш бўйича референдум ўтказишдан аввал муайян процедуралардан ўтиш керак. Биз ушбу йўлдан бормоқдамиз. Мен учун жараён 2027 ёки 2028 йилда Европа Иттифоқининг тўлақонли аъзоси мақомини олиш жарёнини бошлаш учун расман ариза топширишимизга қараб кетаётгани аниқ”, дейди Никол Пашинян.

КХШТдан чиқиш ҳақидаги саволга жавобан Пашинян шундай деган: 

“Бизнинг КХШТдаги манфаатларимиз тугаганини бир маротаба ва бир умрга маълум қилмоқчиман”.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистондан бўлган аъзолари Арманистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги аъзолиги тўхтатилишининг эҳтимолий оқибатлари тўғрисида маъруза тақдим этгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends