Арманистонда ҳарбий қисмдаги ёнғинда 15 киши ҳалок бўлди
World
−
19 January 2023 5560 1 minute
Бугун, 19 январь куни Арманистондаги ҳарбий қисмлардан бирида ёнғин содир бўлди. Оқибатда 15 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
“Ёнғин маҳаллий вақт билан тахминан соат 01:30 да Гехаркуник вилоятининг Азат қишлоғи ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмда юз берган”, дейди вазирлик вакили Арам Торосян.
Шунингдек, яна уч нафар аскарнинг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Воқеа жойида ёнғинни ўчириш ишлари бошланган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August