Арманистон Президентининг соғлиғи тўғрисида маълумот берилди
World
−
13 March 2021 5269 1 minute
Аввалроқ, Арманистон Президенти Армен Саркисян юрагидаги муаммолар туфайли шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар бергандик.
Саркисян шифохонада тиббий кўрикдан ўтган ва ўз ишига қайтган. Бу ҳақда Арманистон раҳбарининг Матбуот хизматига асосланиб хабар берилган.
"Президент тиббиёт марказида тиббий кўрикдан ўтди. У тугади ва Саркисян нормал иш режимига қайтди", дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Арманистон Президенти Армен Саркисян Лондонда янги йил таътилини оиласи билан ўтказаётган вақтда коронавирус юқтириб олганди.
Live
All