Арманистон Озарбайжонга ўқ ёғдирди

World

image

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги бугун, 17 декабрь куни республиканинг икки вилояти ўққа тутилгани ҳақида хабар берди. 

Вазирлик маълумотларига кўра, Арманистон Қуролли кучлари бўлинмалари Калбажар вилоятининг Зейлик қишлоғи йўналишида ўқ узган. 

Бундан ташқари, Россия ҳарбийлари вақтинча жойлаштирилган ҳудудлардан ноқонуний арман қуролли гуруҳи аъзолари Лачин вилоятининг Нагдали аҳоли пунктида Озарбайжон армиясининг позицияларини ўққа тутган. 

Озарбайжон армияси бўлинмалари тегишли жавоб чораларини кўргани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 декабрь куни Арманистон Қуролли кучлари бўлинмалари Озарбайжоннинг чегарадош Калбажар ва Товуз вилоятлари аҳоли пунктлари йўналишида Озарбайжон армиясининг позицияларини ўққа тутганди.


Tags

Rate Count

339

Rating

3

Rate this article

Share with your friends