Арманистон яна Озарбайжонни ўққа тутди
Олам
−
16 Декабрь 2022 5301 1 дақиқа
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги бугун, 16 декабрь куни арман бўлинмалари республика ҳудудларини яна ўққа тутгани ҳақида хабар берди.
Вазирликнинг маълум қилишича, Арманистон Қуролли кучлари бўлинмалари Озарбайжоннинг чегарадош Калбажар ва Товуз вилоятлари аҳоли пунктлари йўналишида Озарбайжон армиясининг позицияларини ўққа тутган. Отишма турли калибрли ўқ отиш қуролларидан амалга оширилган.
Мудофаа вазирлиги, шунингдек, Россия ҳарбий контингенти вақтинча жойлашган ҳудудларда фаолият юритаётган ноқонуний арман қуролли гуруҳлари аъзолари Хўжаванд йўналишида Озарбайжон армиясининг позицияларини ўққа тутгани ҳақида хабар берди.
Озарбайжон армияси бўлинмалари тегишли жавоб чораларини кўрган.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель