APEX BANK Бухорода янги банк хизматлари марказини очди
Business
−
18:52 387 2 minutes
Жорий йилнинг 5 октябрь куни Бухоро шаҳрида APEX BANK’нинг янги банк хизматлари маркази тантанали равишда очилди. Янги марказ банкнинг ҳудуддаги хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтириб, аҳоли ва тадбиркорларга зарур банк хизматларидан фойдаланиш ҳамда молиявий эҳтиёжларига мос ечимларни танлаш имконини беради.

Бухоро банк хизматлари маркази манзили: Бухоро шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 8-уй. Марказда жисмоний ва корпоратив мижозларга хизмат кўрсатилади. Жисмоний шахслар омонатларни расмийлаштириш, тўловлар ва пул ўтказмаларини амалга ошириш, шунингдек, шахсий молияни бошқариш учун APEX BANK’нинг турли банк маҳсулотларидан фойдаланишлари мумкин.

Тадбиркорлар ва компаниялар учун ҳисоб-китоб-касса хизматлари, тўловларни амалга ошириш ва пул маблағларини бошқариш, шунингдек, жорий фаолиятни молиялаштириш ва бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган ечимлар тақдим этилади.

“Бухорода янги марказ очиб, мижозларимизга янада яқинроқ бўлаётганимиздан мамнунмиз. Биз учун шаҳар аҳолиси ва бизнес вакиллари зарур банк хизматларини қулай форматда олиши ва ўзларининг аниқ вазифаларига мос ечимларни топиши муҳим. Ишончим комилки, Бухоро маркази мижозларимиз учун ишончли ҳамкорга айланиб, уларнинг режа ва ташаббусларини амалга оширишга кўмаклашади”, деди APEX BANK бошқарув раиси ўринбосари Ш.Р. Икромов.

Марказ мутахассислари мижозларга банк маҳсулотлари билан танишиш ва уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, мос ечимларни танлашда ёрдам беради. Бу кундалик банк операцияларини амалга ошириш, маблағларни жамғариш ёки бизнесни ривожлантириш каби турли эҳтиёжларни қамраб олади.

Бухоро марказининг очилиши APEX BANK’нинг ҳудудлардаги фаолиятини изчил кенгайтириш ва мижозларга янада яқин бўлиш йўлидаги навбатдаги қадамдир. Банк замонавий молиявий хизматлардан фойдаланишни янада қулайлаштириш мақсадида банк хизматлари марказлари тармоғини ривожлантиришда давом этмоқда.

APEX BANK’нинг Бухоро банк хизматлари маркази шаҳар аҳолиси ва бизнес вакилларига хизмат кўрсатишга тайёр.
| Instagram | Сайт | LinkedIn |
Telefon: 1881
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
All