Анқарадаги Туркия ИИВ биносига террорчилар ҳужум қилди (видео)

World

image

Анқарадаги Туркия Ички ишлар вазирлигининг Хавфсизлик бош бошқармасида теракт содир этишга уриниш бўлди. Бу ҳақда “Haberler.com” хабар берди.

Маълумотларга кўра, икки эркак машинада бино олдига борган. Улардан бири ўзини портлатиб юборган, иккинчи террорчи отиб ўлдирилган. Ёнғин пайтида икки нафар полициячи енгил тан жароҳати олган.

Террорчиларнинг машинаси махсус кучлар ва сапёрлар томонидан синчиклаб текширилмоқда.

Айни дамда воқеа содир бўлган Отатурк булвари бўйлаб ҳаракат тўсиб қўйилган, воқеа жойига кўплаб полиция машиналари ва тез ёрдам машиналари етиб келган.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends