Англияда трансферлар ойнаси қачон очилиши аниқ бўлди
Sport
−
16 May 2024 7422 1 minute
Англияда 2024 йил ёзи ва 2025 йил қиши учун трансферлар ойнаси қачон очилиши эълон қилинди. Бу ҳақда лига расмий сайти хабар берди.
Манбага кўра, Англияда Премьер-лига ва бошқа футбол лигаларида 2024 йилги ёзги трансфер ойнаси 14 июнь куни очилиб, 30 август куни ёпилади. Келгуси мавсум учун қишки трансфер ойнаси 2025 йил 1 январда очилади ва 2025 йил 3 февраль куни ёпилади.
2023/2024 йилги мавсумда Англия Премьер-лигасининг умумий трансфер баланси манфий бўлди. Премьер-лига клублари ўйинчиларни сотишдан кўра сотиб олишга кўпроқ маблағ сарфлади. Англия клублари ортда қолаётган мавсум трансферлари учун 2,93 миллиард евро пул ишлатди.
Live
All
Turkiyadagi konda portlash yuz berdi
23 October