Ангела Меркелни жудаям соғиняпман – Макрон
World
−
16:22 732 2 minutes
Франция Президенти Эммануэль Макрон журналист Франсуаза Дегоа билан шахсий ёзишмасида Германиянинг собиқ канцлери (2005–2021) Ангела Меркель ва Италиянинг собиқ бош вазири (2021–2022) Марио Драгини соғинаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Дегоанинг “Сизларнинг ҳаммангиз менга нисбатан жуда шафқатсизсиз” номли китобига таяниб, RTL телеканали хабар берди.
“Мен зерикаяпман. Ҳамма нарса зерикарли ва ижодий энергияси йўқ. Мен Марио Драги ва Ангела Меркелни жудаям соғинаяпман. Ҳа, баъзида содир бўлаётган воқеалар менга оғирлик қилади”, деб ёзган Макрон 2024 йилнинг октябрь ойида Брюсселдаги ЕИ саммити пайтида.
Журналист ва Франция Президентининг Telegram мессенжеридаги ёзишмалари икки йилга яқин давом этган. Дегоанинг сўзларига кўра, у хабарларни эълон қилиш учун Президентдан рухсат сўрамаган.
Макрон, шунингдек, хабарларда Франциядаги сиёсий вазиятни, 2024 йилги муддатидан илгари ўтказилган парламент сайловларини ва “Миллий бирлашув” партиясининг истиқболини муҳокама қилган. У рақибларининг чақириқларига қарамай истеъфога чиқиш нияти йўқлигини билдирган ҳамда социалистлар ва ўнг қанот вакилларини танқид қилган.
Бундан ташқари, Президент 2027 йилда ваколати якунланганидан кейинги режалари ҳақида гапириб ўтган. Унинг сўзларига кўра, у Франциядан ташқарида ўз бизнеси билан шуғулланиш имкониятини кўриб чиқмоқда, аммо кимгадир ишлаш ниятида эмас.
Маълумот учун, Ангела Меркель 2005 йилдан 2021 йилгача Германия канцлери лавозимини эгаллаган ва 2000-018 йилларда Христиан-демократик иттифоқ (ХДИ) раиси бўлган.
Марио Драги 2021-2022 йилларда Италия бош вазири ва 2011-2019 йилларда Европа Марказий банки президенти бўлиб ишлаган.
Live
All