Андижондаги мактабда 2 киши спирт ичиб вафот этди
Crime
−
31 October 2025 11977 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги мактаб биносида директор ва хўжалик ишлари бўйича ходимлар лабораторияда сақланаётган техник спиртни истеъмол қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.
Унинг билдиришича, ҳодиса оқибатида 4 нафар шахс заҳарланган, шундан 2 нафари – хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари ва қоровул вафот этган. Ҳозирда терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ҳудудида қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида 23 нафар Ўзбекистон фуқароси заҳарланиб, вафот этган эди. Уларнинг икки нафари аёл киши бўлган.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November