Андижонда Spark ўтиндек ёниб кетди
Crime
−
19:04 826 1 minute
Бугун, 8 октябрь куни Андижон шаҳрида ҳаракатланаётган Spark автомашинасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат 18:07 ларда Андижон шаҳрининг 2-кичик даҳаси ҳудудидаги “Соғлом авлод” МФЙда жойлашган айланма ҳаракат олдида содир бўлган.
2004 йилда туғилган фуқаро А.Ф. га тегишли Spark автомашинасининг электр симларида қисқа туташув юзага келган. Оқибатда автомобилда ёнғин чиққан.
Ёнғин Андижон шаҳар ФВБ ходимлари томонидан тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган. Автомашинанинг ички ва ташқи қисмларига моддий зарар етган. Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида Matiz русумли автомобиль ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All