Андижонда кутилмаганда “Жигули” ёниб кетди 

Local

image

Жорий йилнинг, 5 июль куни Андижон вилояти Шаҳрихон туманида “Ваз-2107” автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, 1998 йилда туғилган фуқаро X.A.га тегишли “Ваз-2107” автомобили туманнинг “Нур” маҳалласи ҳудудида, йўл четида тўхтаб турганида ёниб кетган. Ёнғинга автомобиль электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган.

Қайд этилишича, ҳолат оқибатида фуқароларга тан жароҳати етмаган. Автомашина эса ёниб,  зарарланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июль куни Наманганда Lacetti русумли автомобиль йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида ҳайдовчи машинага қўшилиб ёниб, воқеа жойида вафот этган эди.


Rate Count

92

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends

News on the topic