Андижонда Isuzu ҳайдовчиси велосипедчини уриб кетди

Crime

image

Бугун, 6 август куни Андижон шаҳар Пирмуҳаммедов кўчасида юк машинаси ҳайдовчиси велосипедда кетаётган фуқарони уриб юборди. Бу ҳақда Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 13:00 ларда Андижон шаҳар Пирмуҳаммедов кўчасида ҳайдовчи, 1966 йилда туғилган Х.Ғ. ўзининг Isuzu русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган бўлган. Шу вақтда ўзи билан бир йўналишда йўлнинг биринчи тасмасида ҳаракатланаётган велосипедчи кескин равишда чап томонга чиқиб кетиши оқибатида транспорт воситаси билан тўқнашган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида велосипедчи тан жароҳати олиб, тиббий кўрик ва зарур ёрдам олиш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида BYD электровелосипедни уриб юборган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends