Андижонда икки бемор коронавирусдан тўлиқ тузалди
Local
−
20 April 2020 5631 1 minute
Бугун, 20 апрель куни Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 2 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Тузалганлардан бири, 39 ёшли аёл Хўжаобод туманидан бўлса, иккинчиси 51 ёшли аёл Андижон шаҳридан. Ҳар икки бемор ҳам коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни ютириб олишган.
Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтгача 11 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 13 нафарга етди.
Соғайган беморлар вилоят юқумли касалликлар шифохонасида шифокорлари томондан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида олиб борилган тўғри даволаш муолажалар туфайли дарддан тўлиқ фориғ бўлишди.
Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 227 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирус юқтирганлар сони 1565 нафарга етди. Бугунгача касалланганларнинг 5 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September