Андижонда аёлларни иш билан таъминлашга 20 млн доллар ажратилади

Local

image

Андижонда аёлларни иш билан таъминлаш учун алоҳида жамғарма ташкил этилиб, унга 20 миллион доллар ажратилади. Бу ҳақда бугун, 24 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли даромадларини ошириш масалалари бўйича йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда қайд этилишича, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун алоҳида молиявий ва ташкилий имкониятлар яратилади.

Андижонда ишлаш истаги бўлган 3 минг аёл бола парвариши билан банд. Фарзандларини боғчага жойлаштириш уларнинг меҳнат бозорига қайтишига шароит яратиши таъкидланган.

Вилоятда мактабгача таълим қамрови 86 фоизга етган. Тадбиркорлар яна 134 та оилавий боғча очишга тайёрлигини билдирган.

Масъулларга ўн кун ичида ушбу боғчалар бўйича тегишли битимларни расмийлаштириш масаласини ҳал қилиш топширилган.

Умуман, Андижонда аёлларни иш билан таъминлаш учун алоҳида жамғарма ташкил этилиб, унга 20 миллион доллар ажратилади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends