Андижонда 47 та ғалла майдонига ўт қўйган шахслар жаримага тортилди
Crime
−
18 July 2024 5602 1 minute
Андижон вилоятида 47 та ғалла майдонига ўт қўйган шахслар жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ўтказилган рейд тадбирида огоҳлантиришларга қарамай Избоскан туманидаги ғалладан бўшаган 47 та майдон ёқиб юборилганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан 35 нафар ҳуқуқбузарга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 88-моддаси (Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик. ) 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари – 34 миллион сўм миқдорида жарима белгиланган.
“Юқоридаги ҳолатлар бўйича фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан табиатга 107 миллион 655 минг сўм зарар етказган. Мансабдорлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 245-моддаси 3-қисми талабларига асосан қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судига юборилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан 2024 йилнинг июль ойига қадар республикадаги жами 23 минг 273 гектарлик бошоқли дон экинларидан бўшаган ер майдонларида сомон поялари ва уларнинг қолдиқлари ёниши билан боғлиқ 1 минг 960 та ҳолат аниқланганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September