Андижонда юк машинаси қувурга урилиши оқибатида минглаб хонадон газсиз қолди
Crime
−
25 November 2024 5593 1 minute
Бугун, 25 ноябрь куни тонгда Андижон вилоятида юк машинаси газ қувурига урилиши оқибатида минглаб хонадонлар газсиз қолди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, Улуғнор тумани “Янгиобод” МФЙ ҳудудида жойлашган юқори босимли газ қувурига юк машинасининг урилиши оқибатида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган.
Юзага келган авария ҳолатини бартараф этиш мақсадида 07:10 дан Улуғнор туманидаги 3200 та хонадон ва 9 та улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.
“Авария ҳолати бартараф этилиши билан газ таъминоти қайта тикланади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги “Боғистон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи газ қувурига Cobalt автомашинаси бориб урилганди. Ҳодиса оқибатида авария ҳолати содир бўлган ҳамда 700 та аҳоли хонадони ва 3 та улгуржи истеъмолчининг табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September