Америка Украинага 61 миллиард доллар ажратмоқчи
World
−
31 October 2023 5714 1 minute
Америка маъмурияти 1 октябрда бошланган янги молия йилида хавфсизлик учун мамлакат бюджетидан деярли 105 миллиард АҚШ долларидан ортиқ маблағ ажратмоқчи. Ушбу сумманинг ярмидан кўпи Украина ва унга тегишли Америка дастурлари учун сарфланиши режалаштирилган. Бу ҳақда “Time News” нашри хабар берди.
Билдирилишича, маъмурият Украина учун 61,4 миллиард доллар сўраган. Пентагондан ажратилган ушбу маблағнинг 30 миллиард доллари, аввалгидек, Украина Қуролли Кучларига етказиб бериладиган қурол-яроғ захираларини тўлдиришга сарфланади.
Шунингдек, Президент Жо Байден Конгрессдан Исроил учун ҳам 14,3 миллиард доллар ажратишни талаб қилмоқда. Шундан 10,6 миллиард доллар миқдордаги пул қурол-яроғ учун ишлатилади.
Агар Конгресс бюджетни 17 ноябргача қабул қилмаса, Қўшма Штатларнинг Украинага ёрдами тугаши мумкин.
Маълумот учун, АҚШ 2022 йил 1 январдан ҳозиргача Украинага тахминан 70 миллиард доллар пул ажратган. Шундан қарийб 45 миллиард доллар ҳарбий мақсадлар учун ажратилган. Оқ уйнинг янги сўровидан кўриниб турибдики, бу йил ёрдам ҳажми қисқаради.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил сентябрь ойида Америка Қўшма Штатлари Украинага 600 миллион долларлик янги ёрдам пакетини тақдим этганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September