Аляскада 8 киши бўлган чартер самолёти ҳалокатга учради

World

image

АҚШнинг ғарбий қисмидаги Аляска штатида бортида 8 киши бўлган чартер самолёти узоқда жойлашган радар станцияси яқинида ҳалокатга учради. Бу ҳақда мамлакатнинг Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши (NTSB) вакили маълум қилди.

NTSB’нинг Аляска минтақаси раҳбари Клинт Жонсоннинг айтишича, самолёт бортида 2 нафар учувчи ва 6 нафар йўловчи бўлган. Ҳозирча уларнинг тақдири ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Маълум бўлишича, самолёт Анкоридж шаҳрида ҳавога кўтарилган ва кеча, 20 август куни тушдан кейин Кейп-Ньюенхэм ҳудудига қўниш вақтида ҳалокатга учраган бўлиши мумкин. Жонсон ҳозирча мавжуд маълумотлар дастлабки эканини таъкидлаган.

Аляска қутқарувларни мувофиқлаштириш маркази Кейп-Ньюенхэм узоқ масофали радар станцияси яқинида “самолёт билан боғлиқ ҳодиса” ҳақида хабар олганидан сўнг қидирув-қутқарув ишларини бошлаган. Марказ қўшимча маълумотлар олингани сайин эълон қилинишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Пенсильвания штатида Cessna 150 самолёти штат полициясининг Bell 407 вертолёти билан тўқнашиб кетганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends