Алиевнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари киберҳужумга учради

World

−

image

Кеча, 15 ноябрь куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари киберҳужумларга учради. Бу ҳақда Озарбайжон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

“Тегишли тузилмалар ушбу ҳужумларнинг олдини олиш ва уларни тергов қилиш бўйича зарур чораларни кўрмоқда”, дейилади хабарда.

Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Маълумот учун, Алиевнинг расмий аккаунтлари Instagram, YouTube, Facebook ва X тармоқларида мавжуд. Уларга ҳаволалар Президент сайтида жойлаштирилган.

Хабар эълон қилинган вақтда Озарбайжон етакчисининг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари ишлаб турган эди. Эълон қилинган сўнгги пост унинг бир ҳафталик фаолиятига оид видеошарҳ бўлган. Бир неча соат аввал Алиев мамлакат телевидение ва радио ходимларини табриклаб, уларнинг миллий қадриятларни асраш ва жамиятни хабардор қилишдаги ўрнини алоҳида таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон билан алоқадор хакерлар гуруҳи сунъий интеллектдан фойдаланиб, Тожикистоннинг миллий хавфсизликка оид 2 мингдан ортиқ давлат ҳужжатини ўғирлагани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends