Акрамжон Фозилов янги лавозимга тайинланди
Local
−
15 October 1690 2 minutes
Бугун, 15 октябрь куни Акрамжон Муроджон ўғли Фозилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари тегишли фармойишни имзолади.
Акрамжон Фозилов янги лавозимга тайинлангани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган.
Азиза Қурбонова эса Акрамжон Фозиловнинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Хушнуд Ғайратович Худойбердиев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Маълумот учун, Акрамжон Фозилов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Халқаро муносабатлар факультетини тамомлаган, Вена (Австрия) ва Гент университетларида (Бельгия) таҳсил олган. У 2021 йилдан 2022 йилгача Европа-Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ассоциациясининг (EUROUZ) Тошкентдаги лойиҳа офиси раҳбари вазифасини бажарувчиси, 2024 йилгача Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори сифатида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Акрамжон Фозилов жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Live
All