АҚШнинг икки штатида фавқулодда ҳолат эълон қилинди
World
−
13:26 958 1 minute
Иккинчи даражали “Исайяс” тўфони сабабли АҚШнинг Флорида ва Алабама штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакат Ички хавфсизлик вазирлиги раҳбари Маркуэйн Маллин X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
“АҚШ Президенти Дональд Трамп раҳбарлигида “Исайяс” тўфонига қарши чоралар кўриш учун федерал ресурсларни ажратиш мақсадида Флорида ва Алабамада фавқулодда ҳолат эълон қилиниши маъқулланди”, дейди Маллин.
Бунгача АҚШ Довулларни кузатиш миллий маркази тўфоннинг Флоридада қуруқликка чиққани ҳақида хабар берган. Унинг максимал тезлиги соатига 169 километрга етмоқда.

Шунингдек, АҚШ Довулларни кузатиш миллий маркази “Исайяс” тўфони янада кучайиши ва 9 октябрь куни кечқурун ёки 10 октябрь куни АҚШнинг Мексика кўрфази соҳилларига чиқиши мумкинлиги ҳақида хабар берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Нарра” тўфони сабаб Хитойнинг жанубий ҳудудлари ва Вьетнам шимолида кучли ёмғир ёғиб, сув тошқинлари ва кўчкилар юзага келгани ҳақида хабар берилган эди. Хитойда 54 мингга яқин аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилди ва Вьетнамда бир киши ҳалок бўлган.
Live
All