АҚШга юбориш учун 50 минг доллар талаб қилган шахс ушланди (видео)
Crime
−
17 July 2253 1 minute
Наманган вилоятида аввал фирибгарлик учун судланган шахс АҚШга юборишни ваъда қилиб, фуқародан 50 минг АҚШ доллари талаб қилгани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2001 йилда туғилган гумонланувчи АҚШга кетиш истагида бўлган фуқаронинг ишончига кириб, ундан 50 минг доллар сўраган. Келишилган маблағнинг бир қисмини олиш мақсадида у мижозни кафега чақирган ва фирибгарлик йўли билан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.
Тезкор тадбир давомида олинган пуллар ашёвий далил сифатида процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Ургут туманида фуқарони Исроилга ишга юборишни ваъда қилиб, пул олган шахс ушланган эди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August