АҚШда “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди қурилиши бошланди

World

image

Ўзбекистонлик бир гуруҳ имом-хатиблар АҚШнинг Огайо штатидаги Цинциннати шаҳрида ватандошлар томонидан қурилиши бошланаётган “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди тамал тошини қўйишда иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар қилди.

Кеча, 24 апрель кун давомида Имом-хатиблар Цинциннати шаҳрида истиқомад қиладиган ўзбекистонликлар билан бир нечта учрашувлар, Рамазон ойи тадбирларида иштирок этишган.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик бир гуруҳ имом-хатиблар Америка Қўшма Штатларида бўлиб ўтадиган Рамазон тадбирларида иштирок этиш учун ушбу мамлакатда бўлиб турибди. Уларнинг сафари 2 майгача давом этади.


Tags

Rate Count

469

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends