АҚШда автофургон велосипедчиларни босиб кетди

World

image

Кеча, 11 декабрь куни АҚШнинг Невада штатида автофургон велосипедчиларни босиб кетиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди ва яна тўрт киши жароҳатланди. Бу ҳақда штат патруль хизматига асосланиб, “The New York Times” нашри хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, автофургон ҳайдовчиси, номаълум сабабларга кўра, Невада штатидаги Серчлайт шаҳри яқинидаги 95-сонли шоссе қисмида велосипедчиларнинг икки гуруҳи ва уларга ҳамроҳлик қилган йўловчи машинасини уриб юборган. Оқибатда беш велосипедчи ҳалок бўлган ва яна тўрт киши жароҳат олган. Жароҳат олганлардан бирининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.

Автофургон ҳайдовчиси воқеа жойидан қочишга ҳаракат қилмаган ва тергов ишларида ҳамкорлик қилмоқда. Полициянинг фикрига кўра, ҳайдовчи бошқарув вақтида алкоголь ёки гиёҳванд модда таъсирида бўлмаган. Ҳайдовчидан ҳали расман айблов олинмаган.


Tags

Rate Count

87

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends