АҚШда 70 ёшли маҳбусни қатл этиш жараёни азобли қийноққа айланиб кетди
World
−
10:07 1389 2 minutes
АҚШнинг Техас штатида 70 ёшли маҳбусни қатл этиш жараёни бир соатдан ортиқ вақтга чўзилди, препарат юборилганидан сўнг эса эркак қарийб уч дақиқа давомида оғриқдан дод солди. Қамоқхона маъмурияти барча жараёнлар қоида асосида ўтказилганини даъво қилмоқда. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар берди.
Газетанинг ёзишича, Рейнальдо Деннес 1996 йилда содир этилган қотиллик ва босқинчилик учун олий жазога ҳукм қилинган. Хантсвилл қамоқхонасида шифокорлар томчи дори (“капельница”) қўйиш учун анча вақтгача унинг вена томирини топа олмаган.
Препаратнинг ўлимга олиб келувчи дозаси юборилгач, маҳкум инграй бошлаган, Худодан жонини олишини ёлвориб сўраган ва “бундай бўлмаслиги керак” деган сўзларни такрорлаган.
Қатл жараёнида иштирок этган AP журналисти Майкл Грачик ушбу ҳолат ўзи илгари гувоҳ бўлган юзлаб бошқа ҳукм ижроларидан кескин фарқ қилганини билдирган.
“У чидаб бўлмас оғриқдан инграрди”, дея препарат юборилганидан кейин маҳкумнинг аҳволини тасвирлаган мухбир.
Қамоқхона вакиллари регламентга тўлиқ риоя қилинганини билдириб, эркак оғриқни бўрттириб кўрсатган ёки атайлаб ўзини қийналаётгандек тутган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Теннесси штатида 1995 йилда қотиллик содир этгани учун ўлим жазосига ҳукм қилинган Криста Гейл Пайк икки доза ўлимга олиб келувчи препарат юборилганига қарамай, тирик қолганди.
Live
AllYangilangan alifboga o'tish rejasi taqdim etildi
21 November