АҚШ, Жанубий Корея ва Япония КХДРга қарши қўшма машғулот ўтказади

World

image

Жанубий Корея, Япония ва АҚШ 9–11 сентябрь кунлари Шимолий Кореянинг ракета ва ядровий қуроллар таҳдидига қарши тайёргарликни синаш мақсадида қўшма ҳарбий машғулот ўтказади. Бу ҳақда Жанубий Корея расмийлари маълум қилди.

“Freedom Edge” деб номланган ҳар йилги машғулотлар мудофаа хусусиятига эга бўлиб, Жанубий Кореяга қарашли Чежу оролининг жануби ва шарқидаги халқаро сувларда ўтказилади.

Уч давлатнинг навбатдаги машғулоти АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Корея билан ўтказиладиган йирик қўшма машғулотни қисқартирганидан кейин ташкил этилмоқда. Шундан сўнг АҚШ келаси ойга режалаштирилган Денгиз пиёдалари корпусининг Жанубий Корея билан қўшма машғулотини ҳам бекор қилди.

Трамп Жанубий Кореянинг Эрон урушида ёрдам беришдан бош тортганини машғулотларни қисқартириш сабабларидан бири сифатида келтирган. Шунингдек, у “Ulchi Freedom Shield” машғулотлари Шимолий Кореяга нотўғри сигнал юборганини айтган.

Трамп айни пайтда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан янги саммит ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Икки давлат раҳбари 2018 ва 2019 йилларда учрашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалоқ Шимолий Корея АҚШнинг Япониядаги ҳарбий қўмондонлиги кенгайтирилаётганини танқид қилиб, Корея яриморолида қуролли тўқнашув юз бериши энди эҳтимол эмас, балки вақт масаласи эканини билдирганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends