АҚШ Ўзбекистонни диний эркинлик бузилувчи давлатлар рўйхатида қолдирди
World
−
21 December 2019 6176 1 minute
АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни диний эътиқод эркинлиги бузилиши сабабли хавотирли давлатлар қаторида қолдиришга қарор қилди.
Давлат департаменти ҳужжатида АҚШ Россия, Ўзбекистон ва Комор оролларини Special Watch List (Махсус кузатилувчи рўйхат) да қолдирди. Бу рўйхатга диний эркинликни жиддий тарзда бузувчи ёки бузилишига кўз юмадиган давлатлар киритилади.
Бу рўйхатга Куба, Никарагуа, Нигерия ва Судан ҳам қўшилган.
Мьянма, Хитой, Эритрея, Эрон, КХДР, Покистон, Саудия Арабистони, Тожикистон ва Туркманистон ўтган йилдагидек, диний эркинлик масаласида қаттиқ хавотирга сабаб бўлувчи давлатлар рўйхатида қолдирилган.
Бир нарсани ёддан чиқармаслик керак, АҚШ диний эркинлик масаласига баҳо бераётганда мамлакатда миссионерлик ҳаракатларига рухсат бериш ва бошқа менталитетга ёд бўлган ҳаракатларни ҳам инобатга олади. Шу сабабдан Ўзбекистоннинг бу рўйхатда қолдирилиши фақатгина АҚШ нуқтаи назари эканини ҳисобга олиш лозим.
Ўзбекистонда виждон эркинлиги Конституция ва Қонунлар билан мустаҳкамлаб қўйилган.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November