АҚШ Таълим вазири грамматик хатолар учун масхара қилинди
World
−
08 May 2025 6298 1 minute
АҚШ Таълим вазири Линда Макмахон Гарвард университетига таҳдидли хат йўллади. У интернетда эълон қилинди ва амалдор грамматик хатолари учун масхара қилинган.
“Линда Макмахоннинг Гарвардга ёзган қаттиқ мактуби очиқ грамматик хатолар туфайли интернетга тарқалди”, деб ёзади “Daily Mail”.
Таълим вазири Гарвард университети президенти Алан Гарберга мактуб йўллаб, университет раҳбариятини тизимли муваффақиятсизлик ва хатоларда айблади. Унинг сўзларига кўра, Гарвард талабалар ва ходимларни қабул қилиш ва ёллашда ирқий имтиёзларни тарғиб қилади.

Макмахон университет Президент Дональд Трампнинг талабларини қондирмагунича федерал ҳукуматдан ҳеч қандай пул олмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

Бу мактуб ижтимоий тармоқларда қаттиқ танқид қилинди. Вазирнинг ўнга яқин хатоларини пайқашди. Гарвард мактубни профессор услубида таҳрир қилди ва қизил қалам билан белгиланган хатолар билан Линда Макмахонга қайтариб юборди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гарвард университети профессорлари Трамп администрациясининг федерал молиялаштиришни текшириш билан таҳдид қилишига жавобан судга мурожаат қилган эди. Кейинроқ маълум бўлишича, Трамп маъмурияти Гарвард учун 2,2 миллиард долларлик грантларни музлатиб қўйган.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28